Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг 8 нафар аъзосига ҳукм чиқарилди. Улар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам бор
Фото: ФАН-ТВ
Москва округ ҳарбий суди Петербургда бўлиб ўтган сайёр судда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг Петербургдаги бўлимининг саккиз нафар аъзосига нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар берди РИА Новости.
Олти нафар Россия фуқароси Максим Цветков, Азиз Юсуфов, Артур Ахмедов, Ислам Ахмедов, Магомед Ахимов ва Эльдар Мамедов ҳамда Тожикистон фуқаролари Фарҳод Нурматов ва Мирзобарот Мирзошариповлар судлов курсисига ўтирди.
Айбланувчилар 2016-2017 йилларда қўлга олинган бўлиб, улар 5 йилдан 10,5 ярим йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Айблов хулосасига кўра, улар террорчилик ташкилотига янги аъзолар жалб этиш ва дарслар ўтиш билан шуғулланишган. Улар аввал «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг Петербургдаги бўлими аъзолари судланган ишда гувоҳ сифатида қатнашишган.
Мавзуга оид
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025
Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025