Жамият | 12:49 / 11.10.2025
1984
1 дақиқада ўқилади

Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган олти нафар вояга етмаган ватандош Ўзбекистонга олиб келинди.

Фото: Дунё

Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ 10 кун давомида барча керакли ҳужжатларни йиғди. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун "Транзит" ижтимоий бошпанасига етказилди.

Вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган.

Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, вояга етмаган фуқарони Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрди.

Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Россия ҳудудларида қаровсиз қолган олти нафар боланинг ватанга қайтиши учун тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилди. Дипломатлар уларни Санкт-Петербург-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид