2025 йил 26 октябрдан бошлаб Centrum Air авиакомпанияси Ўзбекистон пойтахти ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўяди.
Авиакомпания Telegram-канали маълумотига кўра, ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳафтада уч марта – душанба, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Centrum Air 2023 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Тошкентда жойлашган хусусий авиакомпания ҳисобланади. 2025 йил август ҳолатига кўра, авиаташувчи парки 11 та самолётдан иборат эди.











