Жаҳон | 17:27 / 27.07.2018
4853
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин БРИКС+ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

"Ривожланаётган давлатларда вужудга келаётган бозорлар учун умумий чақириқлар қаршисида бирдамлик ва ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Шу муносабат билан БРИКС+ ҳамкорлигини кенгайтиришни ва барчамиз учун манфаатли бўлган ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қиламан", — деди Си Цзиньпин БРИКС раҳбарлари учрашувида.

Унинг айтишича, БРИКС механизми бошиданоқ ривожланаётган давлатлар манфаатига мувофиқ келган.

"Аксарият мамлакатлар БРИКС+ ҳамкорлиги доирасида умумий тарихий тажрибага эга ва ўхшаш даражадаги ривожланишда. Бизнинг олдимизда миллатлар ва тараққиёт янгиланишининг умумий вазифалари турибди", — деди у.

Хитой раҳбарининг фикрича, БРИКС+ ривожланишнинг янги омилларига туртки бўлиши даркор.

"Биз ривожланишнинг эски двигателларини янгиларига алмаштириш учун инновацион тараққиёт билан шуғулланишда кучларимизни бирлаштиришимиз лозим", — деди у.

Мавзуга оид