Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея урушида ҳалок бўлган америкалик аскарлар хоки топширилгани учун Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Трампнинг сўзларига кўра, америкалик аскарларнинг жасад қолдиқлари яқин орада Америка Қўшма Штатларига етиб боради.
«Бу кўп йиллардан кейин кўплаб оилалар учун катта воқеа бўлади. Ким Чен Инга раҳмат», - дея маълум қилган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШга Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарларнинг жасадлари қолдиқларини топширгани, қолдиқлар С-17 самолётида Жанубий Кореядаги Осан авиабазасига етказилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026