Жаҳон | 19:06 / 27.07.2018
12085
1 дақиқада ўқилади

Трамп Меркель билан қўл бериб сўрашишни истамаган - ОАВ

Фото: REUTERS

Германия Мудофаа вазирлигининг раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Дональд Трампнинг ГФРга доимий ҳужумларидан норози эканини билдирди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.

Вазирнинг тахминича, бу, Трампнинг аёллар бўйича эски замон тушунчалари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель каби аёллар бутун дунёда ҳурмат қилинади ва катта тажрибага эгадир. Бироқ, Трамп афтидан бундай аёлларни аввал учратмаган.

Вазирнинг қайд этишича, Меркель Трамп ҳужумларига объектив танқидлар билан жавоб қайтарди.

«Аввалига у (Трамп) Меркелга қўлини ҳам беришни истамади. Энди у ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда, уни диққат билан тинглаяпти», - дея маълум қилди фон дер Ляйен.

Мавзуга оид