Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараси бўйича навбатдаги музокараларни ўтказди
2018 йилнинг 23-27 июль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон - Қозоғистон музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Делегациялар томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш давом эттирилди, биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди. Истиқболда биргаликда ўтказиладиган дала текширувлари Режа жадвали дастлабки лойиҳаси тайёрланди.
Қайд этилишича, музокараларнинг навбатдаги раунди Ўзбекистон Республикасида ўтказилади.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025