Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонга Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди
АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистонда умуммиллий ярашувни таъминлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди, деб таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жон Салливан.
АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Хезер Науэртнинг маълум қилишича, Вашингтонда ўтказилган диний эркинлик масалалари бўйича халқаро вазирлар учрашуви доирасида Комилов ва Салливан ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Салливан ва Комилов "президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда диний эркинликларни таъминлаш ҳамда республикада бу соҳадаги вазиятни яхшилаш мақсадида Тошкент томонидан қўйилган қадамлар"ни муҳокама қилишди, дея қайд этди Науэрт.
Бундан ташқари, Салливан Ўзбекистонда меҳнат ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда олдинга силжиш кузатилганини билдирди. Шу билан бирга АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистонда бошланган "ислоҳотларни институцион жиҳатдан мустаҳкамлаш билан боғлиқ вазифа турганини" билдирди, деди Науэрт.
Шунингдек Салливан Ўзбекистон ҳукуматига унинг "минтақадаги етакчилиги ҳамда Афғонистонда тинчлик жараёнини ўрнатишдаги саъй-ҳаракатлари учун" АҚШ маъмурияти номидан миннатдорлик билдирилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026