Ўзбекистон | 09:42 / 28.07.2018
10727
2 дақиқада ўқилади

Британиялик 168 кишилик самолётда бир ўзи парвоз қилди

Британиялик Грециянинг Корфу оролидан Британиянинг Бирмингем шаҳрига учувчи самолётга чиптани бронлаб, самолёт бортида кетган ягона йўловчи бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Фото: The Sun

Бирмингемлик 28 ёшли Саадом Жилани Корфуда дўстининг никоҳ тўйида бўлган. Жилани уйига қайтаётганда унга аэропортда Jet2 авиакомпаниясининг 168 кишига мўлжаланган Boeing 738 рейсида ягона йўловчи бўлиши маълум қилинган. 

“Мен бир ўзим учишимдан қаттиқ ҳаяжонга тушдим. Бироқ экипаж аъзолари ҳақиқий профессионаллар бўлиб чиқишди, улар мен билан ҳазил-мутойиба қилишди ва биз кўп кулдик”, деб эсламоқда парвозни британиялик.

Фото: The Sun

Самолёт борткузатувчилари Жиланини “Хусусий самолётга хуш келибсиз, сэр” деб кутиб олиб, унга аъло даражада хизмат кўрсатишган. Эркак учувчилар кабинасида бўлган, стюардессалар билан селфига тушган ва унга хавфсизлик бўйича йўл-йўриқ кўрсатилишини видеога муҳрлаган.

Фото: The Sun

Жиланининг айтишича, Корфу-Бирмингем рейси яқинда жорий қилинган бўлиб, кўпчилик бундан бехабарлиги сабабли ҳам у самолётдаги ягона йўловчига айланган бўлиши мумкин.

Парвоз охирида авиакомпания ходимлари Жиланига 60 фунт стерлинглик ваучер топширишган. У бу ваучердан кейинги парвозида фойдаланиши мумкин бўлади.

Фото: The Sun

2016 йил декабрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган. Уч нафар британиялик аёл British Airways’нинг Гибралтар-Лондон рейсининг ягона йўловчилари бўлишган. Қизларнинг айтишича, самолёт бортида уларга рок-юлдузлар каби эҳтиром кўрсатилган.

Мавзуга оид