Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда муссон ёмғир қурбонлари 58 кишига етди
Фото: Anadolu
Охирги 3 кунда Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида муссон ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 58 кишига етди, 53 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Press Trust of India нашри маълум қилмоқда.
Аввалроқ 49 киши ёмғирлар қурбонига айлангани маълум қилинганди.
Ҳалок бўлганлар ҳақидаги хабарлар Сахаранпур, Агра, Меерут, Манипури, Касганж ва бошқа аҳоли пунктларидан олинмоқда.
Аксарият ҳолларда одамлар турар жойлар томлари қулаши, дарахтлар ва электр устунлари ағдарилиши ҳамда чақмоқ уришлар оқибатида ҳалок бўлишган.
Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх маҳаллий ҳокимият идораларига қутқарув операциялари ва уйлари вайрон бўлганларга қонунга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатишни бошлашга кўрсатма берган.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026