Жаҳон | 08:50 / 29.07.2018
9956
1 дақиқада ўқилади

NASA Марсдаги турар-жой лойиҳалари танлови ғолибини эълон қилди 

Фото: NASA

NASA Марсда фазогирлар учун турар-жой лойиҳалари бўйича танлов натижаларини эълон қилди.

1-ўринни Арканзасдан бўлган жамоа эгаллаган. Бу жамоа лойиҳасига кўра, роботлар Марсда турар-жой қуриш учун зарур бўлган ресурсларни йиғади ва шундан кейин уни 3D-принтерлар ёрдамида барпо этиш мумкин бўлади. Ғоя муаллифларининг таъкидлашича, бу технология бино майдонини ва шу билан бирга унда яшовчилар сонини оширишга имкон беради.

Энг яхши бешта лойиҳа муаллифлари 100 минг доллар миқдоридаги мукофот жамғармасини ўзаро бўлишиб олишди. Уларнинг ишлари NASA’нинг расмий сайтида эълон қилинди. 

Танлов 2014 йилда эълон қилиниб, унда бутун дунёдан 18 та жамоа иштирок этган. Танлов ташкилотчилари иштирокчилар инсониятни янги сайёраларни забт этишга яқинлаштира олишларига умид қилишмоқда.

Мавзуга оид