«Ўзбекэнерго» ёш кадрларни ишга қабул қилмоқда
28 июль куни «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи корхоналардаги мавжуд иш ўринларини малакали ёшлар билан тўлдириш ҳамда уларни мутахассислигига мос йўналтириш мақсадида Республика миқёсида «Ўзбекэнерго» АЖ ёшларни ишга таклиф этади» вакант иш ўринлари ярмаркаси тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жамият Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқарув раисининг ташаббуси билан мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур ярмаркада «Ўзбекэнерго» АЖ тизимига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган мингдан ортиқ вакант иш жойлари билан қатнашишди.
Корхоналар ёшларга яратилган шароитлар, бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш механизмлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган мазкур ярмаркада номзодлар шу ернинг ўзида иш берувчилар томонидан суҳбатдан ўтказилиб, ишга қабул қилишга тавсия этилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар барча ҳужжатларни тақдим этганларидан сўнг маълум муддатда ишга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилади.
Айни дамда мазкур ярмаркада республика бўйича мавжуд бўш иш ўринларига 1500 дан ортиқ номзодлардан ариза келиб тушди. Мурожаатлар тез кунда ўрганилиб мавжуд барча иш ўринларига ёш мутахассислар қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
07:50 / 16.03.2024
Тошкентдаги 11 та бозорда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари иш бошлади
09:43 / 04.03.2024
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризм ярмаркаси ташкил этилади
07:36 / 19.11.2022