Жаҳон | 08:52 / 30.07.2018
8133
1 дақиқада ўқилади
Чевараларини ёнғиндан қутқармоқчи бўлган 70 ёшли аёл ҳалок бўлди
АҚШнинг Калифорния штати шимолига ёйилган ёнғин 70 ёшли аёл ва унинг икки нафар чеварасининг ҳам умрига завол бўлди.
Маълум қилинишича, кекса аёл ёнғин уй атрофини ўраб олганига қарамай, унинг ичида қолган икки нафар чеварасини қутқариш учун оловга қарши юрган.
Якшанба куни эълон қилинган маълумотга кўра, Калифорниядаги ёнғин туфайли айни пайтда икки нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди, яна 12 киши бедарак йўқолган. Штат расмийларининг таъкидлашича, шу чоғга қадар 38 минг киши яшаб турган уйларидан кўчирилган.
Штат маркази Сакраментодан 257 км узоқликдаги Реддинг шаҳрида вазият «қизил» даражада бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 14.10.2024
Калифорнияда Трамп митингидан олдин милтиқ ва тўппонча билан қуролланган шахс қўлга олинди
20:35 / 18.09.2024
Калифорнияда марҳум актёрларнинг меросхўрлари рухсатисиз уларнинг рақамли клонларини яратиш тақиқланди
11:35 / 31.07.2024
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари: 37 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди
12:14 / 17.09.2023