Футбол мактабига ўқишга киритиш эвазига пул сўраган директор жавобгарликка тортилди
Бугун айрим юртдошларимиз порахўрлик туфайли суд залида жавоб беряпти. Бундан тўғри хулоса олиш, айниқса, оилада фарзандларимизга порахўрликнинг жирканчлиги, унинг хавфи тўғрисида кўпроқ тушунча беришимиз зарур. Унинг ортидан кимдир ишга, кимдир ўқишга жойлашишни умид қилади. Охир оқибат қонун олдида жавоб бериб, яқинлари, маҳалла аҳли олдида уятга қолади, деб ёзмоқда «Фарғона ҳақиқати» нашри.
Т.Мўминов ҳам худди шу жинояти туфайли жавобгарликка тортилди. У вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Фарғона шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимида ишлаб жирканч ишга қўл урди. Ўғли ва жиянини мазкур футбол мактабига ўқишга киритиш истагида юрган Э.Пармонованинг илтимоси унга қўл келди. Нақд 600 АҚШ долларига асосланган “савдо”га рози бўлса Пармонованинг ўғли ва жияни шу мактаб ўқувчиларига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан Э.Пармонова Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Иктисодий жиноятларга карши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими бошлиғига ариза билан мурожаат этиб, қонуний чора кўришни сўрайди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-назорат тадбири туфайли жиноятнинг олди олинди. Т.Мўминов Э.Пармоновадан келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга тушди.
Мактаб-интернат фаолиятининг барча йўналишлари юзасидан умумий раҳбарлик қилиш, ўқув жараёнини ташкиллаштириш, меҳнат интизомини назорат қилиш, таълим муассасаси ҳисоботларини тайёрлаш, буйруқлар чиқариш, ишга олиш ва ишдан бўшатиш, мактабнинг молиявий хўжалик фаолиятини биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи билан бошқариш ва яна бир қанча ваколатларга эга бўлган Т.Мўминов устоз ва раҳбар номини оқлай олмади. Қўл остидаги ходимлар ва ҳамкасбларга ибрат кўрсатмади. Унинг юқоридаги қилмиши Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилиниб, айбдор деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Т.Мўминовга нисбатан 1 йил муддатга мансабдор лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024