Покистонда мухолифат сайлов натижасини тан олмаяпти
Покистондаги асосий мухолифатчи партия суддан сайлов натижалари сохталаштирилгани ҳолати бўйича тергов қилишни талаб қилмоқда.
Reuters хабарига кўра, собиқ крикетчи Имрон Хоннинг партиясига мухолиф саналиб турган «Покистон мусулмон лигаси - Навоз» партияси сайлов натижаларини тан олмаяпти.
Партия етакчиси, собиқ Бош вазир Навоз Шариф ҳибсга олингандан сўнг, «Тиҳрики Инсоф» партиясига жиддий қаршилик кўрсатувчи сиёсий тузилма қолмаганди. Эндиликда мамлакатда Бош вазир лавозими учун ўтказилган сайловни бойкот қилаётган тарафга кўра, барча натижалар сохталаштирилган.
Собиқ Бош вазирнинг таъкидлашича, унинг қамалиши ортида мамлакатда катта нуфузга эга ҳарбийлар турибди. Тўғри, ҳарбийлар бундай баёнотни дарҳол рад этди.
Сайлов натижасига кўра, 16,86 миллион сайловчиларнинг овозига эга бўлган Хоннинг партияси кичикроқ сиёсий партия ва мустақил сиёсатчилар билан коалиция тузиш устида иш бошлаган.
Собиқ Бош вазир эса юракдаги касаллиги туфайли қамоқхонадан ҳоспиталга ўтказилган.
Мавзуга оид
14:32 / 14.11.2024
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024