Жаҳон | 07:28 / 30.07.2018
5466
1 дақиқада ўқилади

«Улар ҳеч қачон ўзгармайди». Трамп ўз ишини салбий баҳолаган ОАВни танқид қилди

Фото: Pablo Martinez Monsivais/AP

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг твиттерда маълум қилишича, оммавий ахборот воситаларига бўлган ишонч ҳар қачонгидан ҳам жуда паст даражада.

Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари ҳукумат ишида ижобий натижалар кузатилаётганига қарамай, АҚШ маъмурияти ишини салбий жиҳатдан қамраб оляпти.

Шунингдек, у оммавий ахборот воситалари ахборотни янада аниқроқ етказиб беришлари кераклигини таъкидлади.

Трампнинг қўшимча қилишича, «муваффақиятсиз» The New York Times ва The Washington Post воқеаларни ёритишда доимо «салбий риторика»дан фойдаланиб келмоқда.

АҚШ президентининг фикрича, ушбу оммавий ахборот воситалари «ҳеч қачон ўзгармайди». 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп НАТО аъзолари орасида «бир ёки иккита диктатор»ни топганди

Мавзуга оид