Иқтисодиёт | 17:55 / 30.07.2018
3662
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотининг ЕИ, Корея ва Хитой бозорларига киришини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда

Фото: Flickr

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи, Жанубий Корея ва Хитой бозорларига киритишни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Kun.ux мухбири.

«Биз ташқи бозорларга чиқиш устида доимий равишда ишламоқдамиз. Биринчи навбатда, бу - Европа Иттифоқи каби йирик ва қизиқарли бозор. Ўтган йили «тўқимачилик баённомаси», деб аталган ҳужжат ратификация қилинди, ҳамда бозорни ўзимиз учун кенгайтирдик. Икки ой олдин, бизнинг делегация Брюсселда бўлганида, ушбу имкониятни кенгайтириш учун музокаралар жараёнини бошлади, яъни махсус преференциялар режимини тақдим этиш», - «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси вакили.

Унинг айтишича, Корея ва Хитой Халқ Республикаси билан ҳам шундай иш олиб борилмоқда. «Биз ишлаб чиқарувчиларга қизиқиш уйғотадиган бозорларга киришни кенгайтириш устида ишламоқдамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз - тайёр маҳсулотни етказиб бериш», - дея таъкидлади уюшма вакили. Бундан ташқари, Афғонистон истиқболли бозор сифатида кўрилмоқда.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Шериклик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга «Тўқимачилик баённомаси» 2017 йил 1 июлда кучга кирди. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизматидан таъкидлашларича, «тўқимачилик баённомаси»нинг жорий этилиши Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама савдони тўқимачилик маҳсулотлари савдосини ошириш орқали янада кенгайтиришни таъминлайди. 

Мавзуга оид