Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнамда тўй кортежи ЙТҲга учраши натижасида 13 киши ҳалок бўлди
Фото: xinhuanet.com
Вьетнамда куёв ва тўйга келган меҳмонлар ўтирган транспорт воситаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши дунёдан кўз юмди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
Агентликнинг ёзишича, ҳалокат мамлакат марказий қисмидаги Куангнам вилоятида содир бўлган. Куёв қариндошлари ва дўстлари билан келиннинг уйига кетаётган бўлган.
Ичида 17 киши бўлган транспорт қаршисидан келаётган контейнер ташувчи юк машина билан тўқнашиб кетган.
Ҳалокат оқибатида 13 киши, жумладан куёв ҳам ҳалок бўлган. Тўрт киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
18:16 / 27.02.2026
10-синф ўқувчиси Тошкентдаги пойга вақтида BMW’да уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
12:20 / 27.02.2026
ЙПХдан қочган BMW'лар иши: прокуратура суд қарорига протест киритди
10:50 / 27.02.2026