Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
Тўрт киши ҳалок бўлган.
Белгиянинг Бюггенҳаут шаҳрида мактаб микроавтобуси поезд билан тўқнашиши оқибатида 12 ва 15 ёшлардаги икки ўқувчи ҳамда катта ёшли икки киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий VRT телеканали маълумотига кўра, темирйўл кесишмасида рўй берган авария вақтида микроавтобусда етти нафар бола, 27 ёшли кузатувчи ҳамда 49 ёшли ҳайдовчи бўлган.
Тирик қолган беш нафар бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳолати барқарор экани айтилмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлаган.
Белгиядаги Infrabel темирйўл оператори вакили Томас Бакеннинг маҳаллий телевидениега маълум қилишича, тўқнашувдан олдин, Бюггенҳаутдаги станцияга яқинлашаётганида поезд тезликни камайтирганди.
У кузатув камераларидан олинган кадрлар кесишмада қизил чироқ ёнгани, шлагбаум эса туширилган ҳолатда бўлганини тасдиқлашини қўшимча қилган.
«Авария қандай содир бўлганини билмаймиз. Буни полиция ва прокуратура аниқлаши керак», – деган Бакен.
Белгия федерал полицияси вакили Ан Бергер тўқнашув эрталабки соат саккиз атрофида рўй берганини маълум қилган.
«Микроавтобус алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабига кетаётган эди. Гап асосан ўрта мактаб ўқувчилари ҳақида кетмоқда», – дея қўшимча қилган у.
Бергернинг сўзларига кўра, микроавтобус ҳайдовчиси темирйўл изларига параллел бўлган йўлдан ҳаракатланган, кейин эса чапга, кесишмага бурилган.
Унинг айтишича, шу пайтда Бюггенҳаут орқали ўтаётган поезд микроавтобусни уриб кетган. Воқеа жойидан олинган кадрларда микроавтобус бир томонга ағдарилганини кўриш мумкин.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, поезд йўловчиларидан ҳеч ким жабрланмаган, фақат бир кишига шок ҳолати туфайли ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026