Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтинги тузилди - Ўзбекистон сўнгги ўринлардан бирида
Британиянинг Cable сайти кенг полосали интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингини тузиб чиқди.
Рўйхатда биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Бу мамлакатда интернет тезлиги секундига 60 мегабитни ташкил қилган.
Cable сайти мутахассислари 12 ой давомида 200та мамлакат бўйича маълумот тўплашган. Бунда, мамлакатда мавжуд бўлган интернетнинг ўртача тезлигида HD сифатли ва 5Гб ўлчамга эга видеони юклаб олишга қанча вақт сарфланиши ҳисоблаб кўрилган. Хусусан Сингапурда бу кўрсаткич 11 дақиқани ташкил қилган.
Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринни Швеция ва Дания эгаллади. Бу мамлакатларда интернет тезлиги мос равишда 46 ва 43 Мб/с.ни ташкил қилади.
Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичга Латвия эришган - 28 Мб/с. Бу мамлакат дунё рейтингида 13-ўринда боряпти.
Ўзбекистон рўйхатнинг 184-поғонасидан жой олган. Бизда интернет тезлиги ўртача 1,02 Мб/с, яъни HD сифатдаги ва 5Гб ўлчамга эга видеони юклаб олиш учун 11 соатдан ортиқ вақт сарфланади.
Таққослайдиган бўлсак, рейтингда Россия 47-ўринда (13 Мб/с), Қозоғистон 95-ўринда (4,4 Мб/с), Қирғизистон 163-ўринда (1,52 Мб/с), Тожикистон 188-ўринда (0,94 Мб/с), Туркманистон 198-ўринда (0,56 Мб/с) боряпти.
Мавзуга оид
15:06 / 23.03.2026
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
07:27 / 17.03.2026
Дунёдаги энг кучли ҳарбий флотлар: 2026 йил рейтинги
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
09:22 / 09.03.2026