Трамп АҚШ яна бир давлат билан стратегик мулоқотни бошлагани ҳақида маълум қилди
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Италия бош вазири Жузеппе Конте билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатлар янги стратегик мулоқотни бошлаши ҳақида айтди. АҚШ президентининг сўзлари РИА Новости томонидан келтирилган.
«Бугун бош вазир Конте ва мен Италия ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги янги стратегик мулоқотни эълон қилишдан мамнунмиз. У бир қатор масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради», - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Италия Ўрта Ер денгизида хавфсизлик соҳасидаги етакчи ўринни эгаллаб турибди ва шу боис мамлакат ҳаракатлари Ливия ва шимолий Африкадаги вазиятни барқарорлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп «қичқираётган журналистлар»ни жазоламоқчи бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024