Жаҳон | 09:16 / 31.07.2018
10108
1 дақиқада ўқилади

Туркия: АҚШнинг таҳдид қилишига чидаб ўтирмаймиз   

Фото: Anadolu

Туркияда миллий Хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Анқарага нисбатан АҚШ таҳдидларига йўл қўйиб бўлмаслиги кўрсатиб берилган баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

«Туркия ҳам икки томонлама муносабатлар доирасида, ҳам иттифоқлар доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришга содиқдир», - дейилади Туркия хавфсизлик кенгашининг баёнотида.

Шу билан бирга, баёнот муаллифларининг таъкидлашича, ўз манфаатларини ҳимоя қилишга «қатъий бел боғлаганлар». Улар ўз позицияларига ҳурмат билан муносабатни бўлишни талаб қилдилар. Ҳужжатда, шунингдек, «таҳдид тили» АҚШ ҳукуматининг икки томонлама муносабатларга нисбатан ҳурматсизлигидан дарак бериши ва «мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас» эканлиги кўрсатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид