Спорт | 20:40 / 31.07.2018
17372
1 дақиқада ўқилади

«Uzbek Tigers» жамоасига янги раҳбар тайинланди

Бугун, 31 июль куни Миллий олимпия қўмитасида жамоанинг янги раҳбари таништирилди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, айни пайтда жиу-житсу федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Комилжон Рўзиев жамоанинг янги менежери сифатида иш юритади.

«Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда боксчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади ва юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Жамоанинг кучайиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», – деди Комилжон Рўзиев.

Эслатиб ўтамиз, AIBA томонидан ташкил қилинган Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларида Ўзбекистон шарафини «Uzbek Tigers» жамоаси ҳимоя қилади. 

Ушбу баҳслар орқали боксчилар Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлишлари мумкин бўлади. 

Мавзуга оид