Жаҳон | 20:10 / 31.07.2018
13448
1 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг энг романтик масканлари рейтинги эълон қилинди

Британиянинг Mills & Boon нашри саёҳат бўйича етакчи экспертлар ва икки минг нафар сайёҳ орасида дунёдаги энг романтик масканлар борасида сўров ўтказди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Сўров натижаларига кўра, биринчи ўринда Париж, иккинчи ўринда Грециянинг Санторини ороли ва учинчи ўринда Венеция жойлашди.

Юқори ўнликка шунингдек, Амальфи (Италия) ва Брюгге (Бельгия) шаҳарлари, Мауи, Бора-Бора, Гили ва Серф ороллари ҳамда Киркьюфетль (Исландия) тоғи кирди.

Санкт–Петербург ўн биринчи ўринга жойлашди. Ундан кейинги ўринларни Тож Маҳал (Ҳиндистон) ва Амстердам (Нидерландия) эгаллади.

 

Мавзуга оид