Light | 01:39 / 01.08.2018
11023
8 дақиқада ўқилади

Креслолар эволюцияси: офис ўриндиқлари қандай ривожлантирилган эди?

Қадимги Миср давридан бошлаб одамлар юмушларни ўтирган ҳолда бажаришнинг яхшироқ йўлларини топишга қизиқишарди. Архитектор ва дизайнерлар ўн йиллар давомида офисда узоқ ўтиришнинг камчиликларини бартараф этиш мақсадида эргономик ечимлар ўйлаб топишди. Quartz нашриёти офис креслоларининг эволюцияси ҳақида гапириб берди ва офис мебеллари саноати ҳақида бир неча фактларни тўплади.

 

Рақамларга назар

83 фоиз: 1950 йилдан кейин АҚШда кам ҳаракатланадиган касбларнинг ўсиши.

84 миллиард доллар: 2021 йилга келиб офис мебелининг тахмин қилинаётган нархи.

1 570 доллар: “Бетмен Суперменга қарши” фильмидаги Бетменнинг Anthro 904BK ультра-технологик креслосининг нархи.

38 000 фунт (49 600 доллар): Elysium-R энг қиммат креслосининг нархи.

12000: Apple компаниясининг янги штаб-квартирасидаги ишчилар ўрнининг сони. Жонатан Айв шахсан ўзи офис учун Vitra Pacific креслоларини танлаган.

113 кг: Ўртача офис креслоси кўтара оладиган максимал вазн.

54 фоиз: Яхшироқ эргономик офис креслоларини истайдиган америкалик ходимлар кўрсаткичи.

2.2 миллион доллар: Креслода ўтирган вақтида юмшоқ ўриндиғи синса, ўша одам 2003 йилда суддан яна шунча ундириши мумкин эди.

86 фоиз: Буюк Британияда яроқсиз дея ҳисобдан чиқарилган офис креслолари кўрсаткичи. Улар ёки материал учун олиб кетилади ёки ҳар йили полигонларга ташланади.

 

Тарих

Милоддан аввалги 1900 йил: Мисрда 12-сулолага тегишли бўлган, олдинга бироз эгилган креслоларнинг расмлари ва ҳайкаллари кузатилган. Олимлар эгилиш бурчагининг бошқарилиши ҳунармандларга ўз фаолиятларини бажаришда ёрдам берганини таъкидлашмоқда.

1840-йиллар: Чарльз Дарвин ўз креслосига роликли чўян оёқларни лаборатория бўйлаб тезроқ ҳаракатланиш мақсадида маҳкамлади. Тарихчилар Дарвин томонидан ўйлаб топилган кашфиёт илк ғилдиракли кресло эканини таъкидлашмоқда.

1851 йил: Лондондаги Бутунжаҳон кўргазмасида ҳозирги замонавий офислардаги кўринишга эга ҳашамдор офис ўриндиқлари пайдо бўлди. Унда ўтириб ишлайдиган ходим учун қулайликни таъминловчи барча нарса бор эди: баландликни бошқариш, суянчиқнинг эгилиши, 360 градусга айланиш ва албатта ғилдираклар. Кресло ақлбовар қилмас даражада қулай эди. Викториан даврида ноқулай стулда ўтириш нафислик ва ирода белгиси бўлган.

1904 йил: Франк Ллойд Райт машинисткалар учун чиройли, бироқ барқарор бўлмаган офис креслосини лойиҳалаштирди. Котибалар уни тез орада “суиқасд креслоси” деб атадилар, чунки у тез-тез йиқиларди.

1925 йил: “Соғлом” офис ўриндиқларига “муккасидан кетиш” бошланди. АҚШ армиясининг собиқ аскари томонидан ишлаб чиқилган Do/More креслоси самарадорликни ошириб, ўтирган одам саломатлигини яхшилаш – айнан “бавосил, буйрак муаммолари, ич қотиш ва нотўғри гавда билан боғлиқ бошқа касалликларнинг олдини олишга ваъда берган”, - дейди Daily Herald нашриёти.

1954 йил: Чарльз ва РэйИмес «PACC» креслоларини намойиш этишди. Пластикли ёрқин ўриндиқ зерикарли офисларга ранг-баранглик бахш этди.

Фото: Vitra

1976 йил: Дизайнерлар эргономикани мафтункор бўлишига эришдилар. Эмилио Амбас ва Жанкарло Перетти уларнинг ўриндиқлари ўтирган одам креслони ҳис қилмаслигини исташди.

1994 йил: Герман Миллер Aeron креслосини намойиш этди. У 90-йиллар охиридаги технологик портлаш эмблемаси ва замонавий офис ўриндиқлари намунасига айланди. Кресло унга ўтирган одамга осонлик билан мослашади  - ўриндиқ унинг танаси шаклини такрорлайди ва одам ўрнидан туриб кетганида ўзининг илк ҳолатига қайтади. Бу тижорий муваффақият эди.

2007 йил: Staples Дональд Трамп билан ҳамкорликда ёғочдан тайёрланган офис креслолари тўпламини ишлаб чиқаришди.

Фото: Getty Images

2013 йил: Neutral Posture «Guardian Chair» (инг. – кресло-тансоқчи)ни тақдим этди. Мазкур эргономик кресло ўқ ўтказмас нимча билан жиҳозланган бўлиб, ўқувчиларни ўқлардан ҳимоя қилади. Ишлаб чиқариш «Сэнди-Хук» бошланғич мактабидаги отишмадан кейин тезлаштириб юборилди.

2018 йил: Мебель ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик Steelcase компанияси SILQ ўриндиғини намойиш этди. Ушбу офис креслоси – ўтирган одамнинг ҳаракатига бир зумда педалларсиз мослашади. Бу  Aeron’дан ўзиб кетиш учун қилинган ҳаракат.

2019 йил: келаси йили IKEAUbik’ни чиқаришни режалаштирмоқда. Бу персоналлаштирилган эргономик кресло одатдагидан кўпроқ ўтирган ҳолатдагилар, масалан компьютер олдида узлуксиз 20 соат ўтирадиганлар учун мўлжалланган. Компания 3D сканерлаштириш технологиясидан фойдаланиб, бўлажак харидорнинг биометрик маълумотларини рақамлаштиради, кейин эса унинг танаси учун идеал даражада мос келадиган ўриндиқни чоп этади.

 

Креслолар иерархиясининг ривожи ва инқирозлари

Барча Aeron ўриндиқларининг эргономик қулайлиги ҳақида гапиради, бироқ улар офислар ташқи кўринишининг демократлаштирилишида қандай ўрин тутгани кўпчиликка маълум эмас.

Фото: Quartz

1990-йилларга қадар офис креслолари иерархияни белгилаган: суянчиғи баланд қимматбаҳо креслолар директорлар учун ишланган, қўл қўйиш учун махсус жойга эга бўлганлари ўрта раҳбарлар қатори, оддий креслолар – ходимлар учун тайёрланган. “Aeron” креслолари анъанавий корпоратив иерархияни рад этди”, - дейди архитектура бўйича профессор Витольд Рыбчинский.

Креслода ўтириш турли мамлакатларда фарқланади

Креслоларнинг дизайн ва функцияси маданий нормалар билан чамбарчас боғлиқ, деб ҳисоблайди саноат дизайнери Мартин Портрикус. Масалан, америкаликлар орқага суянишни хуш кўришади. Шунинг учун АҚШ учун катта бурчакка эгилиш имкониятига эга креслолар ишлаб чиқарилади. Японияликлар аксинча кўпинча креслоларнинг олдинги қисминигина эгаллайдилар.

 

Қизиқ факт

2016 йилда Япониянинг Nissan  компанияси “мустақил тўхташ функциясига эга ақлли креслолар” тизимини тақдим этди. Okamura креслоси бир қарсак билан эгасининг иш столига борарди (Бунинг бари Nissan компаниясининг мустақил тўхтайдиган автомобиллари учун маркетинг кампаниясининг бир қисми эди).

Ишлаш жойи уйга ўхшайди

Йиллар ўтиши  билан юзлаб офис креслоларини синаш ва таҳлил қилиш орқали Джонатан Оливарес “Офис креслолари таксономияси” китобида уларсиз яшашга тайёр эканини айтган. Эргономик моделлар ўрнига лос-анжелеслик саноат дизайнери суянчиқсиз стуллардан фойдаланяпти.

“Бундай стулларда деярли икки соат ўтириш қулай, менинг битта иш сессиям айнан шунча давом этади”, - дейди Оливарес Акилле Кастильони томонидан лойиҳалаштирилган Mezzadro стули ҳақида.

“Офис креслоларидан фойдаланишни бас қилишимизни жуда истайман. Янги иш жойининг сериялари пайдо бўлмоқда. Диванлар уларга қараганда муҳимроқ”, - дейди Оливарес.

Мебель ишлаб чиқарувчиларининг Оливаресга жавоблари бор. Ўтган йили Steelcase уй учун мебеллар сотиш билан шуғулланадиган West Elm билан биргаликда меҳмонхона учун мебелга ўхшайдиган офис мебелини яратди. Тўплам “уйдаги қулайлик ҳиссини замонавий офис ҳудудига олиб кириш”га интилмоқда.

“Танамиз вертикал ҳолатда бўлганида ва ҳаракатланганида ёки ётган ҳолда яхши ишлайди...Саломатлик билан муаммоларнинг кўпчилиги ўтиришнинг иккинчи даражали таъсири саналади”, - дейди саноат дизайнери Нильс Диффринт.

Мавзуга оид