Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилишни режалаштирган террорчилар қўлга олинди
Фото: Sputnik / Искандар Аминов
Тожикистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Россия ҳарбий базасига ҳужум қилишни режалаштирган яширин террорчилик ячейкасини зарарсизлантирди. Бу ҳақда РИА «Новости» республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар марказига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Тожикистонда тақиқланган «Исломий уйғониш партияси»нинг 14 нафар аъзоси февраль ойида қўлга олинган. Улар мартда, Наврўз байрамини нишонлаш вақтида терактлар содир этишни режалаштирган.
Республика Миллий хавфсизлик қўмитасининг маълумотларига кўра, ташкилотчилар Афғонистондаги Жалолобод шаҳрида тайёргарликдан ўтган, шундан сўнг ИШИД гуруҳи таркибида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.
Мавзуга оид
09:28
Зеленский: Украина сулҳни қўллаб-қувватлайди
20:35 / 09.04.2026
Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026