Иқтисодиёт | 18:59 / 01.08.2018
7194
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ички истеъмол бозоридаги нархлар бўйича янги жамғарма ташкил этилади

Фото: Dreamstime

Ҳукумат қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағларидан ички бозорда муҳим турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

Бунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларни Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар ташкил этилади. 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда махсус савдо шохобчаларида сотилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид