“Ўзстандарт”нинг Самарқанд маркази Жанубий Корея инвестицияси иштирокида қўшма корхона ташкил этди
Юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратишга, хорижий ҳамкорларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис ҳам ўтган даврда автомобилсозлик, маиший электроника, кимё саноати ва шу каби кўплаб соҳалар йилдан-йилга тараққий этиб бормоқда.
Жорий йилнинг 26 июл куни Самарқанд шаҳрида “Ўзстандарт” агентлигинг “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси Жанубий Кореянинг «HANA PLANT CO. LTD» компанияси ҳамда жисмоний шахс KIM YOU CHUL инвестициялари иштирокидаги янги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ташкил этилган «SAM-KOR TESTING» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси мувофиқликни баҳолаш соҳасида автотранспорт воситаларини синовдан ўтказиш ва ўлчов воситаларини метрологик синовдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланишга ихтисослашган.
Мазкур йўналишни кенгайтириш янги замонавий инновацион технологиялар билан жиҳозланган синов лабораториялари сонини кўпайтириш мақсадида қўшма корхонанинг 2018-2021 йилларга мўлжалланган стратегик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу режага мувофиқ 2021 йилгача 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда.
Албатта, мамлакатимизда бугунги кунда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларда чет эллик инвесторлар фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида доимий тусдаги, ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан доимий ҳамда муайян муддатга белгиланган имтиёзлар жорий қилинган. Ушбу имтиёзлардан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий корхоналар каби фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Мавзуга оид
15:23 / 04.04.2024
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
19:45 / 15.04.2021
Инсон саломатлиги учун хавфли деб топилган сариёғ импортига тақиқ қўйилди
23:00 / 31.03.2021
Ўзбекистондаги кўп қурилиш объектларида сифатсиз маҳсулотлар ишлатилаётгани айтилди
13:28 / 30.03.2021