11:02 / 02.08.2018
28193

2018 йилги смартфонлар рейтинги тақдим этилди

Фото: AP Photo/Richard Drew

Халқаро истеъмолчилар тажрибалари ташкилотлари ассоциацияси 2018 йилда сотувга чиқарилган смартфонларни кенг миқёсда текширувдан ўтказди. Олдинги тадқиқотга энг машҳур телефон моделларининг яна 55таси қўшилди.

Apple, Huawei, LG, HTC, Asus, Samsung, Sony Xperia ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилган янги қурилмалар 229та сифат ва хавфсизлик параметрлари бўйича синовдан ўтди. Телефон имкониятлари, эргономика, камера ва видео, матнли хабарлар ёзиш, навигация, интернет ўрганиб чиқилди.

Топ-10да Samsung Galaxy S9 ва Samsung Galaxy S9 Plus моделлари илк позицияларни эгаллади. Олдинги рейтинг етакчилари - Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus - мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринга тушиб кетди. Рейтингда кейинги ўринда iPhone 8 Plus, ундан сўнг - Huawei P20 Pro тақдим этилган.

Еттинчи ўринга Samsung Galaxy Note 8, кейинги поғоналарга iPhone 8 ва iPhone X муносиб кўрилди, топ-10га Huawei-Mate 10 Pro якун ясаб берди. Шу тариқа, энг яхши смартфонлар ўнталигида Samsung’дан энг кўп моделга эга (бешта), учта iPhone модели ва иккита Huawei бор. Бундан олдин саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллаган иккита LG модели биринчи ўнликка киргани йўқ.

Samsung смартфонларида товуш сифати, батарея қуввати, хотира ҳажми, қўнғироқлар сифати ва сув ўтказмаслик энг яхши, деб топилди. Сурат ва видеотасвирлар сифати кўрсаткичи бўйича рейтингнинг энг юқори учта ўрнини Apple смартфонлари эгаллади - iPhone X, iPhone 8 ва Apple iPhone 8 Plus. Камера сифати бўйича умумий рейтинг етакчилари Samsung S9 ва S9 Plus фақат 12- ва 17-ўринда, Galaxy Note 8 ва Galaxy S8 Plus эса бешинчи ва олтинчи поғоналардан жой олди.

Huawei P20 Pro ва Huawei Mate 10 Pro энг мустаҳкам қурилма бўлди, механик таъсирга нисбатан энг заиф қурилмага Apple iPhone X айланди.

Аккумулятор тадқиқотлари натижаларига кўра, Huawei Mate 10 Pro (4,5 балл), Samsung Galaxy S8 (4,09) ва Galaxy S8 Plus (4,01) юқори рейтингга эга бўлди.

Топ-10дан бармоқлар тегишига нисбатан сезгирлик даражаси бўйича iPhone 8 Plus, iPhone 8 ва iPhone X паст ўринда. Экспертларнинг фикрича, Galaxy S8 и S8+, Galaxy Note 8 ва iPhone X’ни ишлатиш анча мушкулроқдир.

Top