Жаҳон | 11:06 / 02.08.2018
7443
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия бош вазири туғруқ таътилидан сўнг ишга қайтди

Фото: AFP / Marty Melville

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн туғруқ таътилидан сўнг ўз вазифасини бажаришга қайтди, деб хабар берди TVNZ телканали.

У қиз фарзанд кўрганидан сўнг олти ҳафталик туғруқ таътилига чиққанди. Унинг ўринбосари Уинстон Питерс вақтинча бош вазир вазифасини бажариб турди.

Питерс кеча Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Сингапурга жўнаб кетган.

Бош вазир шу йилнинг январида ҳомиладор эканлигини эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид