Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Македония президенти Греция билан шартномани "ўз жонига ҳуқуқий суиқасд" деб атади
Македония президенти Георге Иванов Скопье ва Афина ўртасидаги Македония республикаси номини ўзгартириш ҳақидаги шартномани "ўз жонига ҳуқуқий суиқасд" деб атади.
Июнда Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас ва Македония ташқи ишлар вазири Никола Димитров мамлакат номини Шимолий Македония Республикаси деб ўзгартириш тўғрисида келишув имзолаганди. Греция ва Македония ўртасида 25 йилдан буён давом этиб келаётган ном можароси Македониянинг НАТО ва Евроиттифоққа киришига халал бераётганди. Грециянинг Македония вилояти билан адаштирмасликлари учун Греция қўшни республикадан ўз номини ўзгартиришни талаб қилганди.
"Шу орқали НАТО ва ЕИга аъзо бўлиш кафолатланади деб алдашмоқда, чунки ҳақиқий ислоҳотларсиз, коррупцияга қарши курашсиз ва партиявий қарамлик билан Евроинтеграция бўлмайди. Ҳаттоки конституцияга ўзгартириш киритган тақдиримизда ҳам автоматик равишда аъзоликка қабул қилинмаймиз", — деди Георге Иванов.
Давлат раҳбари парламент томонидан тасдиқланган Скопье ва Афина ўртасидаги шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги қонунни имзоламаслигини таъкидлади.
"Бу шартнома билан македон халқи юридик жиҳатдан йўқ қилинмоқда. Улар македон халқини ўз жонига ҳуқуқий суиқасд қилишга кўндиришмоқчи", — деди президент Иванов.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026