Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никарагуада намойишлар чоғида 317 киши ҳалок бўлди
Никарагуада апрель ойидан буён давом этиб келаётган намойишларда ҳалок бўлганлар сони 317 кишига етди, деб хабар берди Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссияси.
"Никарагуадаги вазиятни кузатиб бориш механизми маълумотларига кўра мамлакатда иш олиб борилган беш ҳафта якунларига кўра, 30 июль ҳолатига 18 апрелдан буён ҳалок бўлганлар сони 317 кишига етди", — дейилади комиссия докладида.
Ҳалок бўлганларнинг 21 нафари полиция ходимларидир. Инқироз даврида ўлдирилган болалар ва ўсмирлар сони 23 нафарни ташкил этди.
Никарагуада апрелдан буён ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда. Норозиликларга ижтимоий таъминот борасидаги ислоҳот туфайли солиқ тўловчилар гарданига катта юк тушгани сабаб бўлган. Қўшимча йиғимлар қарори мамлакатдаги молиявий инқироз фонида қабул қилинганди.Мухолифат муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда. Ортега бу талабни рад этиб, содир бўлаётган воқеаларни мамлакатга қарши фитна деб атамоқда.
У бу воқеаларда АҚШнинг қўли борлигини ва Қўшма Штатлар мамлакатдаги зўравонликларни молиялаштираётганлиги борасида етарлича далилларга эга эканлигини билдирди.
"Биз Никарагуага бир неча бор қурол билан бостириб кирган қудратли душман АҚШ билан тўқнаш келдик ва улар Никарагуанинг ишларига аралашишда давом этишмоқда. Никарагуа ана шундай молиялаштириш бўйича далилларга эга. Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Американинг бошқа ташкилотлари АҚШдаги ҳисоблари орқали Никарагуада демократия ўрнатиш учун миллионлар ажратишганини эълон қилишади", — деди Ортега Euronews каналига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
14:13 / 02.03.2026
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
17:47 / 22.02.2026
Эронда талабалар ҳукуматга қарши янги намойишлар уюштирди
11:52 / 18.02.2026
Эронда яна ҳукуматга қарши чиқишлар бўлиб ўтди
16:27 / 02.02.2026