Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростовдаги 3 кун олдинги автоҳалокатда ўзбекистонлик муҳожир аёллар ҳалок бўлган, ФВВ ва ТИВ ҳозирча бу борада маълумот бермади
30 июль куни Россиянинг Ростов вилоятида рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган.
ЙТҲ «Ростов-Волгодонск» трассасининг 11-километрида рўй берган, «КамАЗ» юк машинаси ишчиларни олиб кетаётган «Volkswagen Transporter» микроавтобуси билан тўқнашган.
ИИВ бошқармаси маълумотига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган ва масофа сақлай олмаган. Қолаверса, «КамАЗ» носоз ҳолатда бўлган, айни вақтда унинг ҳайдовчи ҳодиса айбдори сифатида қўлга олинган, прокуратура унга нисбатан жиноий иш очган.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жами 6 киши ҳалок бўлган, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонада қолмоқда, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилоятининг Балиқчи ва Шаҳрихон туманларидан бўлган. Қурбонлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
«Kun.uz» манбаси аниқлик киритишича, уларнинг бири Балиқчи тумани, Қумтепа МФЙда яшаган, 1985 йилда туғилган Шаҳноза Туропова эди. Марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга юборилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, жабрланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.
Бугун, 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бу ҳодиса борасида на Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, на Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026