Фан-техника | 20:24 / 02.08.2018
8122
1 дақиқада ўқилади

Савдо уруши янги iPhone нархи кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин

Apple компанияси АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши унинг бизнесига зарар етказиши, iPhone ва бошқа гаджетларнинг нархларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда компаниянинг чораклик ҳисоботига таяниб Bloomberg хабар берди.

«Халқаро савдо соҳасидаги баҳслар тарифларнинг ошиши ва протекцион чораларнинг кучайтирилишига олиб келади, бу эса ўз навбатида компания фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Тарифлар сабабли компания маҳсулотлари ҳамда таркибий қисмлар ва хомашё нархлари ошиши мумкин», — дейилади ҳисоботда.

Аввалроқ Financial Times газетаси Apple маҳсулотлари АҚШ томонидан жорий этилган 10 фоизлик қўшимча бож тўланадиган маҳсулотлар рўйхатига тушиб қолиши мумкинлигини, чунки улар Хитойдаги заводларда Хитойда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан йиғилишини ёзганди.

1 август куни АҚШ Хитойнинг 200 миллиард долларлик маҳсулотларига 25 фоизлик бож ўрнатишни режалаштиргани маълум бўлди. 

Мавзуга оид