15:05 / 02.08.2018
18969

«Ўзавтосаноат» енгил автомобиллар янги моделларини ўзлаштиришга қанча доллар йўналтириши маълум

Фото: KUN.UZ

«Ўзавтосаноат» 2018-2021 йилларда 290,9 миллион долларлик 10та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда Kun.uz’га Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан хабар беришди.

Енгил автомобилларнинг янги моделларини ўзлаштириш учун автосаноат 65,1 миллион доллар, тижорат мақсаддаги транспорт воситаларининг янги моделларига - 110,7 миллион доллар йўналтиради. Бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш ва мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш учун яна 51,9 млн доллар назарда тутилган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Асака заводи 3-4 йил ичида бутун модель қаторини янгилайди. 2018 йилнинг июлидан GM Uzbekistan Matiz автомашинасини ишлаб чиқаришдан олиб ташлади, йил охирига қадар Chevrolet Captiva билан ҳам шу юз беради.
 
Расмий статистикага кўра, 2017 йилда GM Uzbekistan қувватларида 140,247 енгил автомобиль йиғилди, 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати 59 фоизни ташкил этди. Самарқанд автомобиль заводида 3,6 мингта юк машинаси ва автобус ишлаб чиқарилди, ўсиш 5,5 фоизни ташкил қилди. 2017 йилда «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасида 1200та юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқарилди.

Top