Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 трлн доллар: Apple муваффақияти нимани англатади?
Йигирма йилча аввал Apple компанияси оғир вазиятда қолганди. 1997 йилга келиб компаниянинг камомади 1,86 миллиард долларни ташкил қилди. Бироқ 1985 йилда ўз компаниясини тарк этган Стив Жобс қайтганидан сўнг вазият ўзгарди. 2018 йилнинг 2 августида эса Apple бозор капитализацияси 1 триллион доллардан ошган илк Америка компанияси сифатида эътироф этилди.
Савдо-сотиқ якунларига кўра, пайшанба куни компания акциялари 201,5 доллардан 207,39 долларга ўсган. Жорий йилнинг ўзида технологик гигант акцияларининг биржа котировкалари 22 фоизга ошди.
Июль ойи охири - август ойи бошида компаниялар анъанавий равишда ўтган чоракнинг молиявий натижалари бўйича ҳисобот беришади. Ҳисоботдан сўнг Facebook акцияларининг драматик пасайиши туфайли барча таҳлилчилар бошқа технологик компаниялар - FAANG (Facebook, Apple, Amazon, Netflix, Google)га ҳам эътибор қаратишди.
Netflix компаниясининг акциялари ҳам 16 июлда тахминан 14 фоизга пасайди.
Alphabet Inc. (Google унинг шўъба корхонаси) акциялари бир ҳафтада 4 фоизга яқин пасайишни намойиш қилди.
Amazon интернет-ритейлери ҳам пасайиш тенденциясидан ортда қолмади. Компания ҳисоботи таҳлилчилар кутганидан паст чиқди, шу боис унинг акциялари бироз қадрини йўқотди.
TelecomDaily таҳлилчиси Илья Шатилин фақат Apple компанияси кўрсаткичларини муваффақиятли деб ҳисоблайди.
Apple 2018 йилнинг иккинчи чорагида (АҚШдаги ҳисобот бўйича учинчи) 53,26 миллиард доллар ишлаб олиб, инвесторлар кутганидан-да яхши натижа кўрсатди. Компания маълумотларига кўра, бу апрель-июнь давридаги энг яхши кўрсаткичдир. Даромад 11,52 миллиард долларни ташкил қилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, Apple'нинг муваффақияти - унинг маҳсулотлари нархида. У ўз нарх тоифаси бўйича ҳеч қандай рақибга эга эмас ва яқин вақтда бундай тенденция сақланиб қолади.
Америка корпорацияси смартфонлар сотувлари бўйича Samsung ва Huawei'дан кейинги ўринда турган бўлса-да, iPhone X флагманининг нархи унга даромад ҳажми бўйича етакчи позицияларни сақлаб қолиш имконини берди.
Маълумотларга кўра, Apple'дан ташқари, Amazon ва Alphabet (Google) компаниялари ҳам 1 триллион кўрсаткичига яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026