Жаҳон | 07:43 / 03.08.2018
8666
1 дақиқада ўқилади

12 ёшли болакай Мексикадаги энг йирик университет талабасига айланди

Фото: UNAM

Эндигина 12 ёшга тўлган истеъдодли болакай Мексикадаги энг катта олий ўқув даргоҳи бўлган Миллий автоном университет талабасига айланди.

Карлос Антонио Сантамарияни университетдагилар тўққиз ёшидан бери билишади, у ўша вақтда курсларни муваффақиятли тамомлаб таҳлилий химия, биохимия ва молекуляр биология бўйича даража олган, дейилади UNAM матбуот релизида. Ўқишни давом эттириш мақсадида у 6 августдан бошланадиган биотиббиёт физикаси курсини танлади.

"У ота-онаси ўқишга етаклаб келадиган ягона талаба бўлади", – дейилади матбуот релизида.

Олий ўқув юртига кириш имкониятига эга бўлиш учун Сантамария ўрта мактаб битирув имтиҳонларини муддатидан олдин топширди. 

"Мен шунчаки ўқишни истайман: агар эшикдан ҳайдашса, деразадан кираман", — дейди ёш талаба.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид