Жаҳон | 20:58 / 03.08.2018
6168
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги саммитда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилади

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бешинчи Каспий саммитига тайёргарлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Йиғилишда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция ва бошқа келишувларни  имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

"Бешинчи Каспий саммити доирасида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича узоқ йиллик музокараларни якунига етказиш режалаштирилмоқда. Саммитнинг муҳим ҳужжати Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция бўлади. Унда Каспий денгизи билан чегарадош давлатларнинг ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс этади", - деди ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид