Немис матбуоти Ангела Меркелни йўқотиб қўйди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг турмуш ўртоғи Йоахим Зауэр рафиқасисиз Италиядаги Альп тоғ-чанғи курортига таътилга кетди, ҳамда энди бутун Германия Меркель қаерда экани билан қизиқмоқда, деб ёзади The Times газетаси.
Материалда таъкидланишича, фотосуратларда Меркелнинг эри Йоахим Зауэр бир ўзи кўриниш беради. Материалда қайд этилишича, анъанавий тарзда Меркель ёзги таътилни эри билан ўтказади. Бироқ, бу сафар Зауэр Италиянинг Зольден тоғ-чанғи курортидаги оддий тўрт юлдузли меҳмонхонада биринчи турмушида туғилган ўғли билан жойлашган.
Times хабарига кўра, ГФР канцлери Ангела Меркелнинг иш жадвалида 20 августга қадар бўлган муддатда қандайдир муҳим ҳодисалар йўқ. Шунинг учун эр-хотиннинг алоҳида таътилга чиқиши сабаби аниқ эмас.
Германия канцлерининг жамоатчилик олдида йўқолиб қолиши турли хил миш-мишларга олиб келди. Мисол учун, Bild нашри Меркель йўқолиб қолишининг эҳтимолий сабабларини излаган. Жумладан, оилавий инқироздан «махфий миссия»гача бўлган вариантлар кўриб чиқилди.
«Ёрдам беринг! Бизнинг канцлер қаерда?» - дейилади Германиянинг Express таблоидидаги материалда.
Бавариянинг Augsburger Allgemeine газетаси тахминига кўра, Меркель ўзининг севимли таоми - картошка шўрвани тайёрлаш билан банд бўлиши мумкин. Германия ОАВда Меркелнинг ғойиб бўлишига оид тарқалган яна бир тахминга кўра, у соғлиғида жиддий муаммоларга дуч келган онаси Герлинда Каснернинг ёнида бўлиши мумкин, деб хулоса қилади Times.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022