Почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:
1. Муқаддимадаги “2015 йил 10 апрелдаги 87-сон “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” деган сўзлар “2018 йил 1 майдаги 318-сон “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” деган сўзлар билан алмаштирилди.
2. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ва спорт ишлари вазирлиги” деган сўзлар “вазирлиги” деган суз билан алмаштирилди.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Мавзуга оид
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди
09:11 / 03.08.2022
Ўзбекистонда ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
12:12 / 28.04.2022