Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида солиқ солиш объекти ва хронометражни видеотасвирга олиш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори билан «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, назорат тадбирлари солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида видеотасвирга олинади.
Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қуйидагилар видеотасвирга олинади:
- солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш;
- хронометражни кўздан кечириш;
- солиқ тўловчи ишчи ва ходимларининг ҳақиқий сони ҳамда солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган ишчи ва ходимлар сонига мувофиқлигини текшириш;
- назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши ва бошқалар.
Назорат тадбири солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда видеотасвирга олинади.
Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси (қурилманинг русуми ва серия рақами), видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
11:17 / 06.04.2026
Олий таълимда янги қоидалар: талабалар ҳуқуқи ва тизим тартиби белгиланди
14:35 / 24.03.2026