Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп яна журналистларни танқид қилди
Фото: AP/ Chris O'Meara
АҚШ президенти Дональд Трамп Пенсильванияда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан, яна бир бор ОАВни танқид қилди.
"Эркин матбуотга нима бўлди? Виждонли репортажларга нима бўлди? Улар ёритишмаяпти. Улар воқеаларни ўйлаб топишяпти", — деди у.
АҚШ президенти ОАВнинг у ҳақида ёзаётган хабарларини "ёлғон" ва "кўнгилни оздирувчи" деб атади.
Трамп шунингдек, унинг КХДР, Россия президентлари ва Буюк Британия қироличаси билан учрашувларини "нотўғри" ёритган журналистларни танқид қилди. У Ким Чен Ин ва Владимир Путин билан учрашувлардаги ёндашувини ҳимоя қилди ва бу мамлакатлар билан илиқ муносабатлар "ёмон эмас, яхши нарса" эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:10
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
15:01 / 12.09.2025