Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий жисмоний шахсларга чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона таъсисчиси бўлиш ҳуқуқи берилади
Ўзбекистонда хорижий жисмоний шахсларга чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона таъсисчиси (иштирокчиси) бўлиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси 2018 йил 30 сентябрга қадар тайёрланади.
Бу президент томонидан тасдиқланган мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгилаб қўйилган.
Қайд этилишича, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бу борада масъул этиб белгиланди.
Маълумот учун: бундан аввал чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги ҳақида талаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан ер участкасини 50 йилгача муддатга ижарага олиш мумкин бўлиши хабар қилинганди.