Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ vs Туркия. Қўшма Штатлар турклар учун импортга имтиёзларни қайта кўриб чиқмоқчи
Фото: AP
АҚШ ҳукумати Туркиянинг импорт бўйича преференциялар дастурида (GSP) иштирок этиши ҳақиқатдан ҳам ўзини оқлаши ёки оқламаслигини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ савдо вакили веб-сайтида хабар қилинган.
Идора маълумотларига кўра, Вашингтон Анқара GSP’га кириш қоидаларига риоя қилиши бўйича хавотирда.
Таъкидланишича, Туркия Қўшма Штатлардан импортга 1,78 миллиард доллар миқдорида қўшимча божлар жорий қилди.
Шу билан бирга, Вашингтон Анқара билан GSP'га кириш муаммоси устида ишлашга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва АҚШ санкциялар масаласи бўйича музокаралар ўтказганди.
Таъкидланишича, Америка Қўшма Штатлари ва Туркия давлатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун яқин ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришган.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026