Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир маҳаллада маданият уйларини очиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ҳар бир маҳаллада маданият уйлари ва ёшлар уйлари очиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Миллий саводхонликни ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва маънавиятини юксалтириш мақсадида катталар учун маданият уйларини ҳамда 16 ёшгача бўлган болалар учун эса ёшлар уйларини очишни таклиф этамиз”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, бу уйлар 3 бўлимдан иборат бўлиши керак: кутубхона, тўгарак ва дарслар учун синф хоналари ва тадбирлар учун зал. Бу уйларнинг асосий ажралиб турадиган тарафи ҳар бир маҳаллада очилиши ва ёшу қарига қулай бўлишидир.
Ҳозирги кундаги маҳаллалардаги муаммоларимиз бу кутубхоналарнинг камлиги ва узоқлиги, тўгаракларнинг пуллик эканлиги, ўқувчилар учун биргаликда ёки адабиётлардан фойдаланиб дарс тайёрлайдиган жойларнинг йўқлиги, театр ва кинотеатрларнинг камлиги ва қимматлиги, ёшлар ва аёллар учун турли амалий семинарларнинг йўқлигидир. Бу уйлар мазкур муаммоларнинг ечими бўлади, дейилади петицияда.
Таъкидланишича, маданият уйларидаги кутубхоналар ижарага китоб беради, ёши катталар, университет ва коллеж ўқувчилари учун тўгаракларда тил, санъат ва касб-ҳунар курслари бўлиши керак. Ёшлар уйларида эса кутубхона ва тўгараклар 16 ёшгача бўлган болаларга мослаштирилади. Маданият уйлари миллий маънавиятимизни юксалтиришга, ёшларимиз орасида саводхонликни оширишга ва аҳолини касб-ҳунар билан таъминлашга ёрдам беради.
“Маҳаллаларда маданият ва ёшлар уйларининг қурилишидан асосий мақсад кутубхоналар, тўгарак ва санъатни бутун республикадаги ёш-у қарига янада яқинлаштиришдир. Шу сабабдан, мазкур уйларни қуришни ва унда ёшларга кутубхоналар, тўгараклар, амалий семинарлар ва ижтимоий лойиҳалар ташкил этишни таклиф этамиз”, - дея якунланади мурожаат матни.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
10:06 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла — она юртимизнинг гўзал тимсоли
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
19:32 / 24.01.2026