Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буффоннинг дебют ўйинида «ПСЖ» қаторасига 6-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди
Фото: Getty Images
Хитойнинг Шенжен шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтган Франция Суперкубоги баҳсида фаворит «ПСЖ» «Монако»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Анхель Ди Мария жаримадан йўллаган супер зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Кристофер Нкунку чап қанотдан узатилган тўпни дарвозабонга буриб юбориб, парижликларнинг танаффусга иккита тўп фарқи билан йўл олишини таъминлади.
Иккинчи бўлим ҳам асосан «ПСЖ» назорати остида ўтди. 67-дақиқада яна чап қанотдан уюштирилган ҳужум Жорж Веанинг голи билан якун топди. Ўйинга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Ди Мария офсайд бордек кўринган вазиятда иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди – 4:0.
Шу тариқа, «ПСЖ» янги бош мураббийи Томас Тухелнинг қўл остидаги илк расмий ўйинида ўз тарихида саккизинчи марта, 2013-йилдан буён эса кетма-кет олтинчи марта Франция суперкубогини қўлга киритди.
Франция Суперкубоги - 2018
ПСЖ – Монако 4:0 (2:0, 2:0)
«Shenzhen City Stadium». 41237 томошабин
Голлар: 1:0 – 33 Ди Мария, 2:0 – 40 Нкунку, 3:0 – 67 Веа, 4:0 – 90 Ди Мария.
ПСЖ – Буффон, Дагба, Риман, Тиаго Силва (Бернед, 74), Нсоки, Верратти (Неймар, 76), Рабьо, Нкунку, Диарра (Маркиньос, 64), Ди Мария, Веа.
Монако – Бенальо, Раджи, Серрано, Глик, Жемерсон, Тилеманс, Пеле (Диоп, 46), Ахолу, Рони Лопеш (Жорди Мбоула, 65), Грансир (Кейта Бальде, 46), Йоветич.
Огоҳлантириш: Ахолу (5).
Мавзуга оид
05:08 / 21.01.2026
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
12:24 / 27.11.2025
Мбаппеда покер, «Ливерпул»да йирик мағлубият. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:18 / 17.11.2025