Спорт | 20:57 / 04.08.2018
25067
1 дақиқада ўқилади
Макгрегорга Нурмагомедов билан жанги олдидан маслаҳат беришди
Собиқ UFC жангчиси Олег Тактаров ирландиялик Конор Макгрегорга россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан жанги олдидан маслаҳат берди.
«Мен Конорнинг охирги жангларини кўрдим, у бурнидан жуда ёмон нафас олди ва иккинчи раунддан сўнг партерга тушганида чарчаб қолди.
Макгрегор ҳеч бўлмаса бир ой тоғларда машғулот ўтказса яхши бўларди. Боксчи 12 раунд давомида чарчамаслиги, курашчи эса уч соат чарчамаслиги мумкин, аммо боксчи кураш тушишни ва курашчи бокс тушишни бошласа, беш дақиқадан кейиноқ чарчаб қолишади», — деди Тактаров.
Эслатиб ўтамиз, 70 килограммгача вазн тоифасида UFC чемпиони Нурмагомедов ва даъвогар Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024
Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди
21:45 / 08.04.2023