Эрон Форс кўрфазида йирик ҳарбий машғулот ўтказди
Эрон Инқилоб қўриқчилари корпуси Форс кўрфазида йирик ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказди. Бу ҳақда IRNA давлат агентлигига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Корпус расмийси Рамазон Шарифнинг қайд этишича, бундай машғулотлар орқали халқаро денгиз йўли хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.
У Эроннинг бу ҳудуддаги мудофаа қобилияти ортиши рақиб томонларда ташвиш уйғотишини қайд этиб ўтган.
Шарифнинг сўзларига кўра, бу орқали душман тарафларнинг «эҳтимолий авантюра ҳаракатлари» олдини олиш мумкин. У Эроннинг душмани деб қайси давлатларни назарда тутганига аниқлик киритмаган.
Бундан аввалроқ Ғарб нашрлари ўз манбаларига асосланган ҳолда Эрон ўтказган ҳарбий-денгиз машғулотларида 100тага яқин турли типдаги кемалар иштирок этгани тўғрисида хабар тарқатганди.
ОАВ Эроннинг ҳудуддаги фаоллигини АҚШ президенти Дональд Трамп 6 августдан эътиборан Эронга нисбатан санкцияларни (2015 йилги ядро келишувига қадар амалда бўлган) тиклаши билан таҳдид қилганига боғлаган.
Бу санкциялар Эроннинг нефть экспортини бутунлай чеклаб қўйишни назарда тутади. Бундай санкциялар Эрондан нефть харид қилувчи мамлакатларга нисбатан ҳам қўлланади.
Расмий Теҳрон АҚШнинг бундай қадамлари Эрон томонидан Яқин Шарқ билан боғловчи Ҳўрмузд бўғози ёпиб қўйилишига олиб келишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024