Жаҳон | 13:55 / 06.08.2018
5024
1 дақиқада ўқилади

АҚШда самолёт қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: ABC News

Американинг Санта-Ана шаҳрида (Калифорния жанубида) енгил моторли самолёт автомобиллар тураргоҳига қулади. Бунинг натижасида беш киши ҳалок бўлди. Associated Press шу ҳақида хабар берди.

Манбада қайд этилишича, ҳалокат рўй берган вақтда самолёт маҳаллий аэропорт томон йўналаётган бўлган. Самолёт қулаши натижасида автотураргоҳда ҳеч ким жабрланмаган.

Самолёт Жанубий Калифорниянинг Жон Уэйн аэропортидан 1,6 километр масофада қулаган. Воқеа содир бўлган жойга яқин кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. 

Федерал Авиация маъмурияти матбуот котиби Арлин Салакнинг сўзларига кўра, енгил моторли Cessna 414 қулашидан аввал фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилган. 

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид