Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурорнинг яна бир ўринбосари бўлади. У солиқ ва божхона соҳаси билан шуғулланади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларига ҳуқуқий ҳамроҳлик қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан бош прокурорнинг солиқ ва божхона соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилади.
Бунда ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорларининг шу фаолият йўналишидаги ўринбосарлари, туманлар (шаҳар) прокурорларининг ўринбосарлари ҳамда ёрдамчилари ҳам иш бошлайди.
Белгиланишича, прокуратура органларининг қайта ташкил этилувчи бўлинмалари давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари томонидан топширилувчи 493 штат бирлиги ҳисобидан шакллантирилади.
2018 йилда давлат солиқ хизмати органларининг Бош прокуратурага топширилувчи штат бирликларини молиялаштириш давлат бюджети ҳамда МИБ ривожланиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021